Ўзбекистонлик ОФК инструктори Бишкекда футзал мураббийлари учун ўқув-курслари олиб бормоқда

14 июнь,2017, 13:14 306

Ўзбекистонлик ОФК инструктори Бишкекда футзал мураббийлари учун ўқув-курслари олиб бормоқда

 

Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Level 2 лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур ўқув-курслар Марказий Осиёда футзал бўйича ягона саналган ОФК инструктори — ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Level 2 лицензиясини олган мураббийлар кейинчалик Level 3 лицензияси учун ўқиши мумкин бўлади.