Ўзбекистонлик аёл ҳакам Осиё чемпионатида ишламоқда

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Эдита Миробидова айни кунларда Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтаётган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида ҳакамлик қилмоқда. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

10 сентябрь куни Таиланднинг Чонбури шаҳрида U-16 ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи баҳслари старт олди. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси жами 8та терма жамоа иштирок этаётган мусобақанинг “А” гуруҳи 1-тури доирасида Жанубий Корея U-16 ўсмирлар терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган Жанубий Корея – Таиланд терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакамлик қилди.

Маълумот учун, ушбу Осиё чемпионатида жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар турнирнинг ярим финалига йўл олади. Мусобақда дастлабки учта ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса, келаси йили Уругвайда бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

U-16 қизлар ўртасидаги ОЧ-2017.

Чонбури, Таиланд.

“А” гуруҳи:

Таиланд

Хитой

Жанубий Корея

Лаос

“В” гуруҳи

КХДР

Япония

Австралия

Бангладеш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!