Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи учрашувларида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА реферилари Анна Сидорова, Эдита Миробидова ва Зилола Раҳматова аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи учрашувларида ишлайди.

Эдита Миробидова саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган ўйинларда бош ҳакам сифатида ишлайди. Мазкур гуруҳдаги ўйинлар Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида 3–11 апрель кунлари ўтказилади.

Анна Сидорова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (бош ҳакам ёрдамичиси) саралаш босқичининг “А” гуруҳидан ўрин олган беллашувлардан ишлайди. Ушбу гуруҳдаги учрашувлар Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 3–12 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичида иштирок этиш учун кеча, 30 март куни КХДРга йўл олди. “B” гуруҳидан жой олган Шерали Бобоқулов шогирдлари КХРД, Гонконг, Ҳиндистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!