Ўзбекистонлик боксчилар Остонадан олтин медалсиз қайтадиган бўлишди

Ўзбекистонлик боксчилар Остона шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган бокс бўйича Қозоғистон республикаси президенти кубоги мусобақасидан олтин медальсиз қайтадиган бўлишди.

Ушбу беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган боксчилардан фақатгина Бобо-Усмон Ботуров бугун олтин медаль учун жанг қилди.

69 килограмм вазн тоифасидаги жангларда иштирок этган Бобо-Усмон Ботуров финалда Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Садриддин Аҳмедовга қарши рингга кўтарилди.

Қозоғистонлик ўта жиддий рақибга дуч келган ҳамюртимиз якунда мағлубиятга учради ва кумуш медаль билан тақдирланадиган бўлди.

Бокс: Бобо-Усмон мезбон боксчи ғалабасига йўл қўймади

 

Маълумот ўрнида, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Нодиржон Мирзахмедов, Аброржон Қодиров, Абдулҳай Шорахматов, Сулаймон Латипов, Улуғбек Комилов, Бобо-Усмон Ботуров, Маҳмуд Ғоипов, Козим Мардонов, Мирзобек Ҳасанов ва Равшан Исмоилов ҳимоя қилди.

Қизлар мусобақасида эса Турсуной Раҳимова, Ёдгорой Мирзаева ҳамда Нафиса Асқарова рингга чиқди.

Қозоғистон республикаси президенти кубогида тўлиқ таркиб билан иштирок этган вакилларимиз якунда олтин медалсиз ватанимизга қайтадиган бўлишди.

Нокаутчи Шоҳжаҳон рақиб билан кўз уриштирди (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!