Ўзбекистонлик дзюдочилар Екатеринбургдаги "Катта Дубулға" мусобақасида татамига чиқадилар

 

17-18 март кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли "Катта Дубулға" мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу турнирда Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар. Баҳсларда юртимиз шарафини Ғиёс Бобоев (-73кг), Давлат Бобонов (-81кг) ҳамда Ихтиёр Холмуродов (+100кг) лар ҳимоя қилади. Спортчиларимиз турнирда мураббий Сервер Мурадасилов қўл остида қатнашадилар.

Турнирда 30дан ортиқ мамлакатдан 260га яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!