Ўзбекистонлик ҳакамлар Одил Аҳмедов жамоаси учрашувида ишлайди

 

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОЧЛ–2017 чорак финал дастлабки ўйинларидан бири — “Шанхай СИПГ” (Хитой) ва “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик реферилардан Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлиб ишлайди, дея маълум қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Қайд этиш керакки, шанхайликлар таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп суради. Қуйида учрашувнинг барча расмийлари билан танишинг.

Бош ҳакам: Наваф Абдулла (Баҳрайн);

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла ва Иброҳим Муборак Сабт (иккиси ҳам Баҳрайн);

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн), Ильгиз Танташев (Ўзбекистон);

Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон);

Ҳакамлар назоратчиси: Чёнг Йим Яу (Гонконг);

Учрашув комиссари: Талал Муҳаммад Али (Иордания).

Аввалроқ Ўзбекистон Биринчилигида дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилгани, Ильгиз Танташев айнан дарвоза ортидаги рефери бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, “Шанхай СИПГ” – “Гуанчжоу Эвергранд” учрашуви 22 август куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!