Ўзбекистонлик ҳакамлар U-16 ОЧ саралашида ишлаш учун таклиф қилинди

 

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинларига расмийларни тайинлади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам саралаш босқичида ишлаш учун ОФКдан таклиф олди.

ФИФА рефериси Шерзод Қосимов “С” гуруҳидан ўрин олган Эрон (мезбон), Қирғизистон, Афғонистон, Ливан ва Бутан ўсмирлар терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда бош ҳакам, Тимур Гайнуллин эса ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажаради.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам Андрей Цапенко “D” гуруҳидан ўрин олган Непал (мезбон), Ироқ, Ҳиндистон ва Фаластин иштирокидаги учрашувларда ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!