Ўзбекистонлик жанг санъати устаси кучли рақибни енгди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ММА WEF 29 Global 7 & AFCA мусобақаси ўтказилди.
Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақанинг 75 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Мансур Тўғизбоев қозоғистонлик Арслан Равшанбековга қарши жанг ўтказди.
Ушбу жангда рақибидан ҳар томонлама устунликка эга бўлган спортчимиз рақибини мағлубиятга учратиб, зафар қучди.
- Қозоғистонлик рақибимга қарши жанг мен учун муваффақиятли ўтганидан хурсандман, - деди Мансур Тўғизбоев SPORTS.uz ахборот портали мухбирига. - Ўз вазн тоифамда тушмаган бўлсам-да, ғалабани қўлга киритдим. Аслида 70 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Дониёр Куловга қарши рингга кўтарилишм керак эди. Бироқ у менга қарши жанг ўтказишдан бош тортди ва мен ўзимдан вазни оғир жанг устаси - 75 килограмм вазн тоифасида Арслан Равшанбеков билан баҳслашдим. Келгуси беллашувларимда ҳам ғалабага эришишга бор куч-ғайратимни ишга соламан.
ММА WEF 29 Global 7 & AFCA мусобақаси доирасида жами 16 та жанг ташкил этилди.
Фикрлар