Ўзбекистонлик каратэчилар Марокашдаги турнирда олтин ва кумуш медални қўлга киритди

 

Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича нуфузли "Premier League" турнирида ўзбекистонлик спортчилардан Садриддин Сайматов ва Достонбек Отаболаевлар финал жангларини ўтказишди.

-60кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Садриддин Сайматов ҳал қилувчи жангда туркиялик Айкут Каяга қарши кураш олиб борди ва ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достонбек Отаболаев эса ҳал қилувчи беллашувда озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритди ва имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик каратэчилар Марокашдан олтин ва кумуш медаль билан қайтадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!