Ўзбекистонлик мураббийлар Жанубий Кореяда малака оширишади

2018 йилнинг январь ойида Жанубий Кореяда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари учун семинар ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Семинар давомида Кей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари мураббийлари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, клубларимиз мураббийлари Кей-лига жамоалари мураббийлари томонидан футболчилар билан иш олиб бориш услублари, машғулот ўтказиш жараёнлари, тактик тайёргарлик босқичлари бўйича батафсил маълумот олишади. Амалий машғулотларда иштирок этиб, тажриба тўплаш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу семинар шу йилнинг 16 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациясининг Президенти Чун Мун Гу ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!