Ўзбекистонлик қиз халқаро марафонда шоҳсупага кўтарилди
21 декабрь, 11:56 | 480
Хитойнинг Куньмин шаҳрида Шахай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан ушбу нуфузли ташкилот томонидан марафон ташкил этилди.
 
Ушбу нуфузли халқаро мусобақада дунёнинг 23 мамлакатидан 15 минг енгил атлетикачи ғолиблик учун куч синашди. Аёллар ўртасида ўтказилган ярим марафонда ҳамюртимиз Тамила Қўчқорова 21 километру 900 метр масофани учинчи бўлиб босиб ўтди ва бронза медалга лойиқ топилди.
 
Ярим марафон олтин медали қозоғистонлик Гулжаннат Жаннатбекка, кумуш медаль кениялик Алицен Чеплетингга насиб қилди.
 

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002