Ўзбекистонлик супериқтидорли қизалоқнинг ўйини барчани ҳайратга солмоқда

7 декабрь, 12:35 484

 
Россиянинг Сочи шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида етти ёшли қизлар мусобақасида энг кўп рейтинг очко эгаси сифатида биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамованинг ишончли ўйини мухлису мутахассисларни лол қолдирмоқда.
 
Мусобақа давомида Афрузага кучли шахмат мактабига эга мамлакатлар - Россия ва Хитой спортчилари рўбарў келди. Бироқ, ўта кучли иқтидор соҳибаси бўлган шахматчи қизимиз россиялик Милана Фоминих, Мария Долинская, Олеся Фёдорова ҳамда хитойлик Йининг Ченга қарши ўтказилган партияларда ажойиб юришлари билан рақобатчиларини доғда қолдирди.
 
Жаҳон чемпионатида етакчилик қилаётган Афруза Ҳамдамова бешинчи турда ўзи сингари мағлубият нималигини билмай келаётган шахматчи - Бирлашган Араб Амирликлари вакиласи Руда Исо Алсеркал билан куч синашади.