Ўзбекистонлик теннисчи Ельцин кубоги учун курашмоқда
Россиянинг Қозон шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган "Yeltsin Cup - 2017" халқаро турнирида ҳамюртимиз Сергей Фомин жуфтлик беллашувларида муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақада хорватиялик Роко Савин билан ҳамкорликда ўйнаётган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда мезбон теннисчилар Никита Каширин ва Иван Пономаренко устидан 4:6, 6:4, 10:7 ҳисобида зафар қучди.
Сергей ва Роко иккинчи баҳсда россиялик Сергей Болотов ва Илгиз Валиев жуфтлигини 2:6, 6:3, 10:6 ҳисобида доғда қолдирди.
Энди ўзбекистонлик теннисчи ярим финалга чиқиш учун ўз шериги билан бирга биринчи рақамда сараланган франциялик Дан Эддед ва чехиялик Михаэл Врбенскига қарши кортга чиқади.
Фикрлар