Ўзбекистонни енгган Эрон Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

ЖЧ-2018 саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳар икки ўйинда(0:2, 0:1) мағлуб этишни уддалаган Эрон терма жамоаси октябр ойида Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Эрон ОАВ хабар бермоқда.

Мазкур баҳс 10 октябр санасида бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Бразилия хамда Россиядан сўнг, ЖЧ-2018 да ўйнаши аниқ бўлган учинчи жамоага айланган Эрон ФИФА рейтингида 30-ўринда бормоқда. Россия эса 63-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!