Ўзбекистоннинг Қатарга қарши тахминий таркиби (Фото)

 

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Қатарга қарши баҳсни ўтказади. Мазкур беллашувда ҳамюртларимизнинг тақдири ҳал бўлади десак адашмаган бўламиз. Чунки биз олдинги ўйинларда йўқотадиган очколаримизни бой бериб бўлдик. Энди қолган учрашувларда бор кучимизни сарфлаб фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Қолаверса, бугунги баҳсда дастлабки дақиқалардан ким майдонга тушиши барчага бирдек қизиқ бўлиши аниқ. Шунинг учун SPORTS.uz сайти Ўзбекистоннинг Қатарга қарши тахминий таркибини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Александр Лобанов

Ҳимоячилар: Даврон Хошимов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Олег Зотеев.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Жалолиддин Машарипов, Сервер Жепаров.

Ҳужумчи: Игорь Сергеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар баҳси бугун Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!