Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига Германияда рақиблик қиладиган теннисчи маълум бўлди

Ҳамюртимиз Сабина Шарипова ITF тақвимидан ўрин олган Германиянинг Вермшольд шаҳрида ўтадиган “Reinert Open” турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Сабина Германияда навбатдаги турнирда иштирок этади

Кеча мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Сабина илк даврада мезбон теннисчиси Катерина Герлахга қарши баҳс олиб бориши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир 11-16 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!