Ўзбекистоннинг энг иқтидорли шахматчилари аниқланади

21 май, 20:49 183

Ўзбекистоннинг энг иқтидорли шахматчилари аниқланади

 

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Ушбу мусобақада 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш шачматчилармиз беллашишади.

Мусобақа шахматнинг стандарт, рапид ва блиц шаклларида ўтказилиши кутилмоқда.

Чемпионатда шахматнинг стандарт тури швейцар системасига асосан 7 турда ўтказилади. Бунда иштирокчиларга 1,5 соатдан вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг 30 секунд қўшиб борилади.

Рапид бўйича ҳам швейцар системаси асосида 7 турда шахматчиларнинг иқтидори белгиланади. Қатнашчиларга 15 дақиқа вақт ажратилади ҳамда ҳар бир дона суришдан сўнг 10 секунддан қўшилиб боради.

Мусобақанинг блиц тури ҳам 7 турда ўтказилади ва ҳар бир шахматчига 5 дақиқадан вақт берилади.

Барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз.

                                                                                                                           Иродабону АВВАЛБОЕВА тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.