Ўзбекистоннинг энг кучли дзюдочилари аниқланмоқда

 

Тошкент шаҳрида дюзо бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг энг кучли дзюдочиларини аниқлаш, мамлакатимиз терма жамоаларини шакллантириш ва спортчиларимизни халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ўтказилаётган мусобақа кескин ва муросасиз курашларга бой бўлмоқда.

Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки кунида эркаклар ўртасидаги беллашувларда ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган самарқандлик Давлат Бобонов, қашқадарёлик Шерали Жўраев, сурхондарёлик Яҳё Имомов ва Муҳсин Хисомиддинов олтин медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда бирични куннинг барча олтин медали Хоразм дзюдочилари - Муҳайё Иброҳимова, Гулноза Матниёзова, Кумуш Йўлдошева, Раҳима Йўлдошевага насиб қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!