Ўзбекистоннинг энг зўр боксчилари Қирол кубоги учун курашга киришмоқда

  • 4 апрель, 2017, 12:21
  • 0
  • Бокс

 

 

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юқори нуфузли мусобақа - бокс бўйича "Қирол кубоги-2017" халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб боксчилари ушбу мусобақада иштирок этиш учун Таиландга етиб борди. 

Терма жамоамиз мураббийлари мусобақага Олимпия чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов, Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев, ўз вазн тоифасида етакчи боксчилар - Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Жасур Латиповни жалб қилган.

Мусобақага оид энг сўнгги хабар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!