Ўзил: “Арсенал”га ўтишимга Венгер сабабчи бўлган

14 апрель,2017, 20:45 490

Ўзил: “Арсенал”га ўтишимга Венгер сабабчи бўлган

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил мавсум якунида “тўпчилар” билан тузилган шартномаси ўз якунига етадиган жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчилар ўзларига мураббий танлай олишмайди. Аммо, мен ҳар доим таъкидлаб келаман – менинг “Арсенал”га келишимга асосий сабабчи Венгер бўлган. У “канонирлар” сафида 20 йилдан буён фаолият олиб бормоқда ва у бу жамоа учун кўп нарса берди. Венгер ҳурматга лойиқ”, - дейди германиялик футболчи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.