Ўзил "Барселона"дан 10 млн евро маош сўрамоқда

23 ноябрь,2017, 19:05 409

Ўзил

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “Барселона”да ўйнашга тайёр. Бу ҳақда Аs хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, немис футболчиси аллақачон ўз талабларини баён этган. Унга кўра, Ўзил “Барселона”да йилига соф 10 млн евро маош олмоқчи.

Клубдагилар эса Ўзилни қишда арзон сумма эвазига қўлга киритишларига ишонмоқдалар. Илгарироқ, “Арсенал” “Барселона”дан Ўзил учун 20 млн евро сўрагани борасида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш хабарлар