Ўзил "Барселона"ни ортиқ кутиб турмоқчи эмас

550

Ўзил

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Испанияга қайтмоқчи эмас. Daily Mail хабарига кўра, Ўзил “Барселона”нинг унинг трансфери борасидаги сукути ёқмаган ва у бу вариантдан воз кечди.

Энди уни қўлга киритиш учун асосий номзод сифатида фақат “Манчестер Юнайтед” э`тироф этилмоқда. Германиялик футболчи Манчестерда ҳафтасига 300 минг фунт маош олмоқчи. Ўз навбатида, “қизил иблислар” бунга розилар.

Қайд этиш жоиз, “Барселона” Ўзилни “Ливерпуль”дан Фелипе Коутиньони олиб кела олмаган тақдирда, ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди.

Ўзилнинг “тўпчилар” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.  

Ўхшаш хабарлар