Ўзил Германияга қайтиши мумкин

29 март, 18:00 466

Ўзил Германияга қайтиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби етакчиси Месут Ўзил фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкинлигини яширмаяпти.

“Германия? Бу вариантни истеъсно қилмайман. Оиламдагилар қанчалик уйга яқин бўлсам, шунча қувонишади”, - дейди Ўзил SportBild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил фаолияти давомида Германиянинг “Шальке-04” ва “Вердер” клубларида фаолият олиб борган. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилда якунланади. Германия терма жамоаси аъзоси эса “канонирлар” билан келишувни узайтиришни истамаяпти. Унинг хизматларига эса “Челси” ва “МЮ” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.