Ўзил МЮга ўтмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Манчестер Юнайтед"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. 

28 ёшли футболчининг "тўпчилар" билан шартномаси келгуси ёзда ниҳоясига етади ва Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаш истаги йўқ эмас.

Боиси, улар Мадриднинг "Реал" клубида бирга фаолият кўрсатишган эди. Ўзил эркин агент сифатида "қизил иблислар" сафини бепул тарзда тўлдириши мумкин.

Маълумот учун, германиялик футболчи 2013 йил "Арсенал" сафига 47 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Янги мавсумда эса АПЛнинг ҳар тўртта баҳсида иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!