Ўзил: Мухлисларимизга ғалаба керак

22 апрель,2017, 09:20 386

Ўзил: Мухлисларимизга ғалаба керак

Лондоннинг “Арсенал” клуби етакчиларидан бири Месут Ўзил Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ғалаба сири бу – ўз кучига ишониш. Биз бир-биримизни майдонда қўллаб-қувватлашимиз керак, шундагина руҳан кучли бўламиз. Бу мавсумда фақат битта совринни қўлга киритишимиз мумкин ва биз буни қилишимиз шарт. Чунки, мухлисларимизга ғалаба керак.

Бу йўлда ҳудди биз каби ушбу совринни қўлга киритишга бел боғлаган жамоани мағлубиятга учратишимиз керак”, - дейди германиялик футболчи A Bola нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари баҳси 23 апрель куни бўлиб ўтади.

"Арсенал" сафарда "Мидлсбро"ни қандай таслим этди? (видео)

Ўзил ўзига хос натижа қайд этди