Ўзил ўзига хос натижа қайд этди

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил АПЛ 33-турида “Мидлсбро”га қарши баҳсда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

"Арсенал" сафарда "Мидлсбро"ни енгди ва ўзи учун муҳим уч очкони қўлга киритди

Бу мавсум германиялик футболчи ўз ҳисобига АПЛда 7 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шерикларини эса 6 бор голли узатма билан таъминлади. Шу тарика Ўзил 11 йиллик профессионал фаолияти давомида илк бор ассистентликдан кўра, кўпроқ гол киритди.

Маълумот учун германиялик плеймекер Лондонга 2013 йил кўчиб ўтган ва уни қўлга киритиш учун “тўпчилар” “Реал”га 45 млн евро тўлашган.

Ўзил 120 млн евролик таклиф рад қилди

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!