Ўзил ва Санчес "Арсенал" билан шартнома имзоламаётганига Погба айбдор экан

13 март, 21:05 756

Ўзил ва Санчес

 

"Арсенал" етакчилари - гермениялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил ва чилилик тўпурар Алексис Санчес нега шу пайтгача клуб билан янги шартнома тузмаётган ошкор бўлди. Кўпчилик уларнинг янги битимни имзолашни чўзиб келаётганини ёзда клубдан кетиш истаги билан боғлаганди. Аслида ундай бўлиб чиқмади.

Ўзил ва Санчес Лондонда қолишлари мумкинлигини айтмоқда. Бироқ бунинг учун "Арсенал" ҳар икки футболчига ҳафтасига 290 минг фунтдан маош тўлаши керак. Айни пайтда бу миқдордаги маош фақатгина дунёнинг энг қиммат ўйинчиси Поль Погбага "Манчестер Юнайтед" томонидан тўланади. Ўзил ва Санчес худди Погбадек маош олмоқчи.

"Арсенал" раҳбарлари эса ҳозирча бир футболчи учун энг юқори маош ҳафтасига 230 минг фунтдан ошмаслигини маълум қилган.

Томонлар ҳозирча бир тўхтамга келгани йўқ. Ўзил ва Санчеснинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз поёнига етади.

SPORTS.uz