Ўзилнинг “Арсенал”даги тақдирига мавсум якунлангач ойдинлик киритилади

15 апрель,2017, 14:55 420

Ўзилнинг “Арсенал”даги тақдирига мавсум якунлангач ойдинлик киритилади

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра жамоа етакчиларидан бири бўлган Месут Ўзил билан келишувни узайтириш борасидаги музокаралар мавсум якунлангач ҳал қилинади.

“Мавсум якунланишига бор йўғи 8та тур қолди. Айни дамда фақат натижа ҳақида ўйлаш керак. Ёзда эса музокаралар ва келгуси режалар ҳақида гаплашишга вақт топилади”, - дейди франциялик мутахассис The Sport Review нашрига берган интерьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзилнинг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланади. Transfermarktга кўра германиялик футболчининг айни дамдаги трансфер нарҳи 50 млн еврони ташкил этади.