PEPSI Суперлига: "Қизилқум" - "Пахтакор". Навоийликлар атиги бир марта ғалаба қозонган

PEPSI Суперлиганинг 17-турида "Пахтакор" "Қизилқум" майдонига сафар уюштиради. Мазкур учрашувда жамоалар таркибида дисквалификация туфайли йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор" асосий таркибидаги барча футболчи бўлажак беллашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 37 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 30 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 97 гол урилиб, 22 тўп ўтказиб юборилган.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 18 июль, чоршанба куни соат 21:00да "Ёшлик" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
16/07/2018 16:41
ана энди ҳакикий футбол курамиз