ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғофуров бугун, 24 ноябрь куни Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи билан расмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Эслатиб ўтамиз, Омон Ғофуров эртага, 25 ноябрь куни "Урава Ред Даймондс" ва "Ал-Ҳилол" ўртасидаги финалнинг иккинчи учрашувини "Сайтама-2002" стадионидан туриб бервосита томоша қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!