ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” -“Пахтакор”

 

Олий лиганинг 27-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 12-турида “Сўғдиёна” сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Сарвар Жўраев 34 дақиқада ҳисобни очган эди. Кўп ўтмай 36 дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шерзод Хакамов 37 дақиқада ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган бўлса, иккинчи бўлимнинг 76 дақиқасида Азамат Исроилов ҳисобни тенглаштиришди 2:2. 87 дақиқада Аднан Ораҳовац ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келган эди ва шу тариқа “Пахтакор ” ўйинда ғалаба қозонган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда сафарда “Шўртан” га қарши баҳс олиб борган эди ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Пахтакор ” ўз майдонида “Бунёдкор” ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

“Пахтакор ” 50 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 13-ўриндан жой олган.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Пахтакор” (Тошкент)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари олий лигада шу кунгача 43 бор куч синашишган.“Пахтакор” ҳисобида 35 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 4 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида: 144:37. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 109 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 16 очкони қўлга қиритган. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 3:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

11.06.2016 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
23.05.2015 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3
14.06.2014 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
05.05.2013 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
05.07.2008 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
17.09.2006 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 4:2
07.11.2005 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
08.04.2004 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
27.04.2002 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3
30.05.2001 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
22.04.2000 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
18.05.1999 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 3:2
08.06.1998 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:1
20.07.1997 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
16.08.1996 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 3:1
15.08.1995 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
24.11.1994 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:1
19.04.1993 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
02.08.1992 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 4:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 21 та ўйиндан 3 тасида “Сўғдиёна”, 15 тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 2 ноябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 3 ноябрь куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“ПАХТАКОР” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР

2005-2006 йилларда Камолиддин Тожиев,2008-2009 йилларда ҳозирги кунда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилаётган посбон Александр Лобанов , 2014-2015 йилларда Жасур Ҳакимовлар “Сўғдиёна” шарафини химоя қилишган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!