ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Ювентус" бир футболчи учун курашмоқда

ПСЖ ва “Манчестер Сити” клублари “Боруссия Д” ҳимоячиси Рафаэль Геррейро учун курашга қўшилишди. Бу ҳақда TMW нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, парижликлар Лейвин Курзаванинг хизматларидан қониқиш хосил қилмаяпти ва унинг ўрнига айнан Геррейрони олиб келишни режалаштирмоқдалар. Ўз навбатида “шаҳарликлар” шартномасини узайтиришни истамаган ҳимоячиси Гаэль Клишининг ўрнига муносиб номзод сифатида айнан "Боруссия" ҳимоячисини кўрмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси аъзосига шунингдек Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимиллиано Аллегрининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли португалиялик футболчининг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум Германия Бундеслигасининг 24та учрапшувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!