ПСЖ футбол тарихидаги учинчи энг қиммат бахо трансферни амалга оширмоқчи

ПСЖ “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичга қизиқиш билдирмоқда.

Парижлик клуб сербиялик хавбек учун 170 миллион евро таклиф қилмоқчи. Агарда 170 миллионлик трансфер амалга ошса, ушбу кўчиб ўтиш А Сериадаги энг қиммат бахо трансфер бўлади. Хозирда бу рекордни Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед” сафига 110  миллион евро эвазига қўшилиши эгалаб турипти.

22 ёшли футболчининг трансфери амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг қиммат бахо трансферлардан бири бўлиши мумкин. Бу рўйхатда Неймарнинг 222 миллион ва Килиан Мбаппенинг 180 миллион евро эвазига ПСЖ аъзосига айланиши ҳисобланади. Бу ҳақида Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!