ПСЖ Аллегрини ўйлантириб қўйди

5 июнь,2017, 16:15 555

ПСЖ Аллегрини ўйлантириб қўйди

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимиллиано Аллегри жамоадан кетиши мумкин. La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра ПСЖ 49 ёшли италиялик мутахассисга йиллик 10 млн евролик маош таклиф қилган.

Айтиш керакки, парижликлар Унаи Эмери қўл остида жорий мавсум мувоффақиятли ўйин намойиш эта олишмади. Аниқроғи, жамоа Франция чемпионатида "Монако"дан сўнг 2-ўринни эгаллаган бўлса, ЕЧЛни нимчорак финалдаёқ тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ўз навбатида “Ювентус” ҳам Аллегри билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. У эса туринликлардан йилига камида 8 млн евро маош ва 2-3та жаҳон миқёсидаги футболчиларни сотиб олишни талаб қилмоқда.