ПСЖ Доннаруммани сотиб олиш ниятидан қайтмаяпти

Италиянинг "Милан" клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳамон ПСЖнинг асосий трансфер нишонларидан бирига айланиб турибди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича парижликлар айнан 19 ёшли италиялик посбон билан ўзининг дарвозасини мустаҳкамламоқчи. Эслатиб ўтамиз, парижликлар Италия терма жамоаси аъзосини ўтган ёз ҳам сотиб олишга уриниб кўришган эди. Аммо, ўшанда “Милан” уни қўйиб юборишни истамаган эди.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсум АПЛда жами 36та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 40та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!