ПСЖ Эмерининг ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар номини ошкор қилди

11 март,2017, 13:25 563

ПСЖ Эмерининг ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар номини ошкор қилди

Франциянинг ПСЖ клуби "Ювентус" устози Массимилиано Аллегрини ўзига бош мураббий этиб тайинламоқчи. L'Equipe нашрининг маълум қилишича парижликлар Аллегрини Чемпионлар лигасида омадсизликка учраган Унаи Эмерининг ўрнига таклиф қилишмоқчи.
Аввалроқ бир қатор француз нашрлари ПСЖ бошқарувига «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонени келиши ҳақида ёзишган эди.


Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Франция чемпионатининг ўтган 28 тур натижаларига кўра пешқадам "Монако"дан 3 очко кам жамғарган ҳолда 3-ўринда боришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.