ПСЖ Фабиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Франциянинг "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.
L'Equipe нашрининг маълум қилишича, парижликлар бу борада 23 ёшли футболчининг агенти билан музокараларнинг дастлабки босқичини ўтказишган.
Эслатиб ўтамиз, Фабиньонинг "Монако" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчининг товон пули 50 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!