ПСЖ Феллайнига 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби “Манчестер Юнайтед” клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда  Le10sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича парижликлар бу борада 30 ёшли футболчи билан музокаралар ўтказишган ва унга 4 йиллик шартнома таклиф қилишган.

Айтиш лозимки, Феллайнининг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у 2018 йилнинг бошидан бошлаб бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Аммо, шундай бўлсада манкуанликлар Феллайни билан келишувни узайтиришни исташмаяпти.

Маълумот учун, Маруан жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 8та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!