ПСЖ Кантега қизиқиб қолди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 26 ёшли франциялик футболчининг трансферини сотиб олишмоқчи. ПСЖ ушбу масала юзасидан Канте билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

Париж клуби учун бу борадаги асосий тўсиқ молиявий фэйр-плей бўлиши мумкин. Айтиш лозимки, ПСЖни ушбу масала айни дамда ҳам қийнаб келмоқда. Шу боис бундан аввалроқ клуб қишда ўзининг бир нечта етакчи футболчилари билан ҳайрлашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!