ПСЖ Килиан Мбаппега 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда
Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ форвард учун 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Шунингдек, парижликлар Мбаппенинг ўзига бир йил учун 10 миллион евро маош беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар