ПСЖ Конте билан алоқага чиқди

Франциянинг ПСЖ клуби “Челси” устози Антонио Конте билан алоқаға чиқди.

Le Parisien нашрининг хабар беришича агар Унаи Эмери Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар чиқа олмаса, у ҳолда парижликлар жамоага айнан италиялик мутахассисни таклиф қилишмоқчи. Унга кўра Конте 2018 йилнинг ёзида ПСЖ бошқарувига келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” раҳбарияти Конте билан келиша олмаётгани ва уни ишдан бўшатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!