ПСЖ Марсело учун "Реал"га 50 млн евро таклиф қилмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби қанот ҳимоячиси Марсело фаолиятини ПСЖ сафида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда парижликлар ёзги трансферлар даврида 30 ёшли бразилиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 50 млн евро таклиф қилишмоқчи. Бундан ташқари ПСЖ Марселонинг ўзига ҳам катта маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида жами 37та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!