ПСЖ Мбаппе учун курашга қўшилди

21 апрель,2017, 22:10 457

ПСЖ Мбаппе учун курашга қўшилди


ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувларининг энг яхши футболчиси Килиан Мбаппе қисқа вақт ичида Европанинг қатор грандлари диққатини ўзига тортди. “Монако” футболчисига “Реал” ва “Интер” клублари қизиқиш билдириб келаётган эди.

Бироқ энди ушбу курашга ПСЖ ҳам қўшилди. Маълум бўлишича, Париж клуби вакиллари 18 ёшли футболчи учун дастлабки қадарларни ташлаган. Унга кўра, ПСЖ монегаскларга 80-90 млн евро таклиф қилишни режалаштирган.