ПСЖ Моурани 30 млн евро эвазига сотишга тайёр

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Лукас Моурани сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарларга қараганда парижликлар бразилиялик футболчи учун 30 млн евро талаб қилишяпти. Ўз навбатида 24 ёшли Моурага "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер"  каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзосининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

"МЮ" Лукас Моура борасида ПСЖга таклиф билан чиқди

“МЮ” футболчиси жамоани тарк этмоқчи эмас

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!