ПСЖ Облак учун 75 млн евро таклиф қилди, бироқ "Атлетико" бунга рози бўлмади

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ФИФАнинг жамоага қўйган чеклови сабаб, ўз ихтиёрларидаги футболчиларни сотишни режалаштиришмаяпти.

Айни шу сабабли ҳам “матрасчилар” ПСЖнинг катта қизиқишларига қарамай, дарвозабон Ян Облакни сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра парижликлар 24 ёшли словениялик дарвозабон учун “Атлетико”га 75 млн евро таклиф қилишган, аммо якунда рад жавобини олишган. Таъкидлаш керакки, гап бу ерда фақат ФИФАнинг санкциясида эмас, Облакнинг товон пули 100 млн евро деб баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Облак якунланган мавсум Испания Ла Лигасининг 30та турида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

ПСЖ Облак учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр

ПСЖ Траппнинг ўрнига супердарвозабон олиб келмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!