ПСЖ Пепе билан музокаралар ўтказмади

10 май,2017, 17:50 349

ПСЖ Пепе билан музокаралар ўтказмади


Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, ПСЖ раҳбарлари Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепенинг трансфери борасида музокаралар ўтказишдан бош тортган. Португалиялик футболчи мавсум якунида эркин агентга айланади.

Аввалроқ ОАВ Париж грандининг 34 ёшли футболчи билан шартнома имзолашига яқин қолганини маълум қилган эди.

Айни дамда Пепега Хитой клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.