ПСЖ Пепе билан шартнома имзолашга яқин турибди

9 май,2017, 13:25 461

ПСЖ Пепе билан шартнома имзолашга яқин турибди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепе фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Cadena Ser нашрининг хабар беришича 34 ёшли  португалиялик футболчининг янги жамоаси ПСЖ бўлади. Айнан парижликлар Пепе учун курашда хитойликлар билан рақобат қилишлари мумкин.

Юқоридаги манбаада ёзилишича ушбу трансфер бўйича расмий маълумотлар тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пепенинг “Реал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. “Қироллик клуби” эса футболчи билан шартномани узайтиришни истамаяпти.