ПСЖ Райоланинг икки мижози билан музокаралар олиб бормоқда

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти машҳур агент Мино Райола билан икки супер футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлади.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра гап "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбалар ҳақида кетмоқда. Парижликлар мавсумлар оралиғида ўз сафини айнан ушбу икки футболчи билан кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!