ПСЖ Салоҳнинг яқинлари билан алоқага чиқди

Франциянинг ПСЖ клуби вакиллари “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг яқин инсонлари билан унинг трансфери борасида алоқага чиқишди.

Le 10 Sport тарқатган хабарга кўра парижликлар улардан 25 ёшли мисрлик футболчининг трансфер имкониятлари қай даражада эканлигига ойдинлик киритишмоқчи ва бунинг имкони бўлса,ПСЖ  ушбу буюк трансферлардан бирини амалга ошириши мумкин.

Унга кўра Салаҳ ПСЖДа мавсум якунлангач жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Эдинсон Каванининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум АПЛда жами 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!