ПСЖ Траппнинг ўрнига супердарвозабон олиб келмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп яқинлашиб келаётган ёзги трансфер даврида жамоани тарк этиши мумкин.

L'Equipe нашрининг маълум қилишича парижликлар раҳбарияти ёзда жамоага нисбатан кучлироқ дарвозабон олиб келишмоқчи. Ҳусусан,  "Атлетико”дан Ян Облак ва “Реал”дан Кейлор Наваслар ана шулар жумласидандир.

Агарда, ПСЖ юқоридаги дарвозабонлардан бири билан шартнома имзоласа, у ҳолда Трапп жамоадан кетади.

Маълумот учун, 26 ёшли германиялик дарвозабон жорий мавсум Франция чемпионатининг 22та турида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 12та гол олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!